«бизнес омбудсман» тегли мақолалар


Қашқадарёда 60 тонна чигити тўхтатиб қолинган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди
14 октябр 2023, 14:20

Қашқадарёда 60 тонна чигити тўхтатиб қолинган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди

«Газета.uz» эътибор қаратган Қашқадарёдан 60 тонна чигит олиб чиқишда тақиққа учраган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди. Бу ҳақда Бизнес омбудсман маълум қилди. Аввалроқ депутатлар шу масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборганди.

2022 йилда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини текширишлар сони 2 бараварга кўпайди
30 июн 2023, 10:03

2022 йилда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини текширишлар сони 2 бараварга кўпайди

2022 йил якунига кўра, тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий босим текширувлар сонининг қарийб 2 бараварга кўпайиши ҳисобига ошди. Бизнес омбудсман юборилган барча аризаларнинг 53 фоизини рад этганини ва текширишлар сони барча тадбиркорларнинг 3 фоизини ҳам ташкил қилмаслигини билдирди.

Бухоролик тадбиркорга ҳисобланган солиқ қарздорлиги бизнес-омбудсман ёрдамида бекор қилинди
6 сентябрь 2022, 12:34

Бухоролик тадбиркорга ҳисобланган солиқ қарздорлиги бизнес-омбудсман ёрдамида бекор қилинди

Бухоро шаҳрида тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатиш бўйича шаҳар солиқ инспекциясига ариза тақдим этган. Мазкур аризага муносабат билдирилмаслиги оқибатида қўшимча солиқ қарздорлиги пайдо бўлган. Тадбиркорнинг мурожаатига кўра бизнес-омбудсман ҳисобланган 2 млн сўмга яқин қарздорликни бекор қилди.

Экоқўмита 831 та ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқларини бузган — Бизнес-омбудсман
29 июл 2022, 11:42

Экоқўмита 831 та ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқларини бузган — Бизнес-омбудсман

Давлат экология қўмитаси корхоналарда текшириш ўтказиш, давлат хизматини кўрсатиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича жами 831 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузгани аниқланди. Бизнес-омбудсман қўмитанинг 99 нафар мансабдорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирди.

Ҳокимнинг «маҳфий» қарори туфайли тадбиркорга товон пули тўлаб берилмади
18 май 2021, 15:23

Ҳокимнинг «маҳфий» қарори туфайли тадбиркорга товон пули тўлаб берилмади

Тошкентнинг туман ҳокими «маҳфий» қарорига биноан тадбиркор ер участкасини олиб қўйилиши муносабати билан ўз савдо объектидан маҳрум бўлди, дея маълум қилди бизнес омбудсман. Суд пойтахт ҳокимиятига бузилган иншоот учун тадбиркорга товон пули тўлаш мажбуриятини юклади.

Маҳкумларнинг Омбудсман ва Бизнес омбудсманга йўллаган шикоятини кўздан кечириш тақиқланиши мумкин
9 март 2021, 15:11

Маҳкумларнинг Омбудсман ва Бизнес омбудсманга йўллаган шикоятини кўздан кечириш тақиқланиши мумкин

Маҳкумларнинг Омбудсман ва Бизнес омбудсманга йўллаган шикоятини қамоқхона раҳбарияти кўздан кечириши тақиқланиши мумкин. Қолаверса, олувчига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилиши белгиланмоқда. ИИВ тегишли буйруққа ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг